Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ ал-Саид «Астана» халқаро молия марказига ташриф буюрди. Давлат раҳбарларига Қозоғистон билан Уммон ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш учун АХММ имкониятлари тақдим этилди. Молия маркази ишга тушганидан буён мамлакатимизга 28 миллиард доллардан зиёд инвестиция жалб қилинди. Бугунги кунда унда 90 мамлакатдан 6 минг 600 дан ортиқ компания рўйхатдан ўтган. Икки мамлакат етакчиларига Англия умумий ҳуқуқи тамойилларига асосланган АХММ юрисдикциясининг ўзига хос хусусиятлари намойиш этилди. Марказнинг ислом молияси соҳасидаги имкониятлари ҳамда 24/7 тартибида маслаҳат ёрдами кўрсатувчи AIDA интеллектуал ёрдамчиси билан тақдим этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

