Қозоғистон Президенти КХШТ ташкилоти ЖХК йиғилишида иштирок этди

Қозоғистон Президенти КХШТ ташкилоти ЖХК йиғилишида иштирок этди

Москвада Жамоавий хавфсизлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Президенти ва ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирок этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз нутқида сунъий интеллект технологияларининг ўсиб бораётган таъсирини ҳисобга олган ҳолда халқаро терроризм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади. Тадбир якунида ЖХК Декларацияси қабул қилинди. Бундан ташқари, ташкилот иштирокчиларининг умумий манфаатлари асосида жамоавий хавфсизлик тизимини янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси