Миллий банк прогнози: 2026 йил якунига кўра, Қозоғистон иқтисодиёти 5,5 фоизгача ўсиши мумкин

Миллий банк прогнози: 2026 йил якунига кўра, Қозоғистон иқтисодиёти 5,5 фоизгача ўсиши мумкин

Қозоғистон Миллий банки прогнозига кўра, мамлакат иқтисодиётининг йиллик ўсиши 4,5-5,5 фоиз даражасида бўлади. Бу ҳақда Астанада бўлиб ўтган Халқаро валюта жамғармаси иқтисодий шарҳи тақдимотида идора раиси ўринбосари Ақилжан Баймағамбетов маълум қилди. Дастлабки ҳисобларга кўра, тўққиз ойда ялпи ички маҳсулот 4,2 фоизга, қазиб олиш секторини ҳисобга олмаганда эса 5,4 фоизга ўсди. Асосий драйверлар: қайта ишлаш саноати, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳалари. Савдони диверсификация қилиш иқтисодиётни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Транспорт йўналишлари ҳамда логистика имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ақилжан Баймағамбетов, Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси ўринбосари:

- Бу Қозоғистон учун стратегик устуворлик. Биз транспорт йўналишларини, шу жумладан, Ўрта йўлакни ривожлантириб, темир йўл ва логистика инфратузилмасининг ўтказиш қувватини оширмоқдамиз. Транспорт ҳамда логистикага инвестициялар боғланишни мустаҳкамлаши, савдони осонлаштириши ва бизнеснинг минтақавий ҳамда жаҳон бозорларига киришини кенгайтириши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси