Крахмал-қиём заводининг биринчи босқичи ишга тушди

Крахмал-қиём заводининг биринчи босқичи ишга тушди

Қизилўрдада маккажўхоридан крахмал-қиём ишлаб чиқариш заводи очилди. Ҳозирча ҳосилни қуритиш ва сақлаш мажмуаси ишга туширилди. Унда 20 минг тоннагача хомашё сақлаш мумкин. Завод тўлиқ ишлай бошлагач, йилига 150 минг тонна хомашёни қайта ишлаб, ундан крахмал, қиём каби 20 га яқин маҳсулот олиши режалаштирилган.

Шуҳрат Қурбанов, крахмал-қиём заводи директори:

- 20 минг тонна маҳсулот сақлаш имкониятига эгамиз. Лекин деҳқонлар янада кўпроқ етиштирса, уни ҳам қабул қилишга тайёрмиз. Шунинг учун қурилишни тезроқ тугатишга ҳаракат қилдик. Қабул қилишимизни билишсин дедик. Асосий ускуналар Туркиядан келтирилган. Муҳандислар ҳам ўша мамлакатдан, қуритгич эса Францияда чиқарилган. У кунига 1 минг 200 тонна донга ишлов беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси