Қозоғистон Анталиядаги COP31 доирасида 1,2 миллиард долларлик битимлар имзолади

Қозоғистон Анталиядаги COP31 доирасида 1,2 миллиард долларлик битимлар имзолади

Қозоғистон тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда давом этмоқда. Сўнгги 6 йил ичида унинг улуши 4 марта ошди ва 8 фоизга етди. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 15 фоизга етиши режалаштирилган. Истиқболли лойиҳалар орасида «Alatau City» ҳам бор. Уни кам углеродли шаҳар сифатида такомиллаштириш мўлжалланган. Мамлакатда табиий фалокатларни прогноз қилиш учун сунъий интеллект ва сунъий йўлдош мониторинги жорий этилмоқда. Бу ҳақда Ўлжас Бектенов Анталиядаги COP31 иқлим саммитида маълум қилди. Бош вазир анжуманда Қозоғистон Президентининг топшириғига биноан иштирок этди. Тадбирда жами 70 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, йирик халқаро ташкилотлар ҳамда молия институтлари раҳбарлари қатнашди. Саммит доирасида Қозоғистон делегацияси шамол электр станцияларини қуриш, газ инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича 1,2 миллиард долларлик келишувлар имзолади. Алоҳида ҳужжатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликка тааллуқли. Ҳукумат раҳбари Қозоғистон миллий павильонига ташриф буюрди, у ерда мамлакат турли экологик лойиҳаларни тақдим этди.

Мақсат Тўғайбеков – «KAZREZ» МЧБ директори ўринбосари:

- «KAZREZ» компанияси Қозоғистонда эски автомобиль шиналаридан қурилиш, саноат ва йўл саноати учун маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 2027 йилда янги линиялар ишга туширилгач, йилига 36 минг тонна резина парчалари ҳамда 8 миллион квадрат метр гидроизоляция материаллари ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. «KAZREZ» компанияси учун эски шиналар чиқинди эмас, балки қайта фойдаланиш мумкин бўлган қимматли хомашё.

Абдумалик Сарманов таржимаси