Қозоғистонда сув инфратузилмасини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда

Қозоғистонда сув инфратузилмасини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда

Қозоғистонда 2030 йилгача 42 та сув омбори қуриш, 37 та мавжуд сув омборини реконструкция қилиш ва яна 110 та гидротехник иншоотни капитал таъмирлаш режалаштирилган. Бу қўшимча 2,5 миллиард куб метрдан ортиқ сув тўплаш имконини беради. Туркистон вилоятида йил охиригача умумий сиғими 69 миллион куб метрдан ортиқ бўлган «Байдибек ата» ва «Қорақўс» сув омборлари қурилишини якунлаш режалаштирилган. Яна учта объект Жамбил, Қизилўрда ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида қурилиши режалаштирилган.

Гулзат Махаева, Қозоғистон республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги бошқармаси бошлиғи:

- Бундан ташқари, Ислом тараққиёт банки орқали жорий йилда яна учта янги сув омборини ишга туширишни режалаштирганмиз. Булар Жамбил вилоятидаги Ақмола сув омбори, Қизилўрда вилоятидаги Қораўзак сув омбори ҳамда Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Катта Ўзан сув омборидир. Бундан ташқари, ҳозирда Осиё тараққиёт банки линияси бўйича Есилт контррегуляторини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, мамлакатда суғориш каналларини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда. Уларнинг умумий узунлиги 45 минг километрни ташкил этади. Йил охиригача қарийб минг километр йўлни янгилаш режалаштирилган. Бу 2030 йилга бориб, ташишда сув йўқотилишини икки баробарга қисқартириш имконини беради. 13 мингга яқин гидротехника иншооти таъмирталаб. Уларни янгилаш, сув захираларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясида назарда тутилган.

Гулзат Махаева, Қозоғистон республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги бошқарма бошлиғи:

- Ушбу концепцияга кўра, 42 та янги сув омбори қурилиши режалаштирилган, шундан 20 таси Сув хўжалиги вазирлиги, 22 таси маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан бунёд этилади. Концепцияда мавжуд 37 та гидротехник иншоотни реконструкция қилиш кўзда тутилган. Умуман олганда, ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши қўшимча 2,6 миллиард куб метр қор сувини тўплаш, шунингдек, гидротехник иншоотлар ишончли бўлишини таъминлаш, мамлакатда сув танқислигини камайтириш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси