Қозоғистон инвестицияларни жалб қилиш бўйича Марказий Осиёда пешқадам

Қозоғистон инвестицияларни жалб қилиш бўйича Марказий Осиёда пешқадам

Қозоғистон дунёнинг етакчи иқтисодиётлари ва йирик халқаро корпорациялар билан сармоявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Ишлаб чиқариш саноати ҳамда нохомашё соҳаларига капитал жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, ташқи савдо алоқалари мустаҳкамланяпти. Жорий йилнинг 9 ойида маҳсулот айирбошлаш кўрсаткичлари қарийб 13 фоизга ўсди ва 103 миллиард долларга етди. Республика куни арафасида Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти экспертлари ўтган давр якунларини сарҳисоб қилмоқда.

Нурдаулет Нариманов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Глобал иқтисодиёт ва барқарор тараққиёт бўлимининг катта эксперти:

- Аслида, биз жуда катта ғалабага эришдик, чунки жорий йилда ишлаб чиқариш сектори ялпи ички маҳсулотнинг 14 фоизини берди. Қазилма бойликлар улуши эса 12 фоиз. Яъни, давлат қўшимча қиймати юқори маҳсулотлар билан бирга товарларга ўтгани кўзга ташланди. Қозоғистондаги хорижий капитал иштироки кўлами нақадар ошгани узоқ муддатли истиқболда яққол кўринади, сўнгги етти йил ичида, 2019 йилдан буён Қозоғистон 156 миллиард доллардан зиёд беовсита хорижий инвестиция киритди.

Марказий Осиёга жалб қилинаётган бевосита хорижий инвестициянинг 70 фоиздан кўпроғи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади. Янгиланган конституциявий меъёрлар аввало инвесторлар ҳуқуқлари энг юқори даражада ҳимоя қилинишини таъминлайди. Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши ва Ҳукумат ҳузуридаги Инвестиция штаби капитал жалб қилиш ҳамда хорижий бизнес билан ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашмоқда. Мамлакатда мустақил ҳуқуқи билан инглиз ҳуқуқи тамойилларига асосланган судига эга Инвестиция омбудсмани институти ва "Astana" халқаро молия маркази фаолият юритмоқда. Экспертлар фикрича, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ушбу институтлар самарадорлигидан ташқари, инсон капитали сифати билан ҳам белгиланади. Бу Қозоғистоннинг минтақада инвестициявий етакчи сифатидаги мавқеини сақлаб қолиши учун мустаҳкам асос яратади.

Нурдаулет Нариманов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Глобал иқтисодиёт ва барқарор тараққиёт бўлимининг катта эксперти:

- Аслида бу инвесторлар учун жуда муҳим, чунки улар биз билан ишлаш мумкинлигини, корхоналарни бошқаришга, сармоя киритишга тайёр қозоғистонликлар борлигини кўришади. Ўрта бўғин мутахассислар бор, муҳандислик, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро таълим олган, кучли мутахассислар етарли. Хорижлик ҳамкорлар буни кўриб турибди, минтақа байроқдори биз эканлигимизни яхши англайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.