Экспертлар сайловолди теледебатлари ролини баҳолади

Экспертлар сайловолди теледебатлари ролини баҳолади

Ташвиқотнинг якуний босқичида номзодларга кўпроқ эътибор қаратилади. Сайловчилар улар дастурларини қанчалик тушунарли баён этиши, жамоада ишлай олишини баҳолайди. Сиёсатшунослар таъкидлашича, оммавий чиқишлар, шу жумладан, Jibek Joly каналидаги теледебатлар нафақат сиёсий бирлашмалар фикри, балки уларнинг кадр салоҳиятини ҳам қанчалик юқори эканлигини кўрасатди.


Елдўс Жумағулов, сиёсатшунос:


- Партия сайловда ғалаба қозониш учун интилади. Масалан, сўнгги теледебатларда иккитадан спикер қатнашди, бу жамоа бўлиб ишлаш дегани. Улар бир-бирини тўлдирди. Мақсад - ўз дастурини, мақсадларини ҳар томонлама намойиш этиш. Номзодлар буни уддалади. Жонли жараён ҳамиша мукаммал бўлавермайди, лекин у партиянинг имкониятлари, қандай инсоний салоҳиятга эгалигини кўрсатади.


Қурултойнинг янги таркиби янгиланган Конституция шароитида ишлайди. Экспертлар бўлажак сайловларни қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг янги тизимига ўтишнинг амалий босқичи сифатида қарайди.


Назгуль Мағжан, Астана шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат комиссияси раисининг ўринбосари:


- Партиялар фаоллиги, жамиятнинг сайлов кампаниясига қизиқиши ортиб бормоқда. Экспертларнинг таъкидлашича, сиёсий бирлашмалар аҳоли билан тобора тез-тез ва яқиндан ҳамкорлик қиляпти. Улар бевосита эфирлар, фуқароларнинг турли гуруҳлари билан учрашувлардан фойдаланяпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси