Қозоғистон Президенти Бош прокурор Берик Асиловнинг ҳисоботини тинглади. Тўққиз ой ичида мамлакатда жиноий ҳуқуқбузарликлар сони 14,5 фоиздан кўпроққа камайди. 1 триллион 300 миллиард тенгедан ортиқ активлар давлатга қайтарилди. Мазкур маблағ беш юзга яқин ижтимоий объектларни қуриш ҳамда реконструкция қилишга йўналтирилди. Берик Асилов, шунингдек, Президент Фармони ижроси доирасида инвесторларни ҳимоя қилишнинг тизимли модели яратилганини маълум қилди. Йил бошидан буён 3 мингга яқин бизнес вакилларига ёрдам кўрсатилди. Яна 3,5 минг инвестиция лойиҳаси прокурорлар кузатувида. Миллий рақамли инвестиция платформасининг "Рақамли назорат" тизими билан интеграциялашуви муаммоларни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради. Учрашув якунида Президент қонунийликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишларини кучайтириш бўйича топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

