Қозоғистон Президенти "Атлетико Мадрид" бош директорини қабул қилди

Қозоғистон Президенти "Атлетико Мадрид" бош директорини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Испания футбол клуби бош директори Мигель Анхель Хиль Марин билан учрашувда "Атлетико Мадрид" билан ҳамкорликни юқори баҳолади. Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонлик футболчиларнинг янги авлодини тайёрлаш учун Испания футбол мактаби тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозир спортчиларни тайёрлаш дастурлари, машғулот базалари ва замонавий инфратузилмага фаол сармоя киритилмоқда. Биргина ФИФА билан ҳамкорликда барча ҳудудларда болалар учун 100 дан зиёд футбол майдонлари барпо этилмоқда. "Атлетико Мадрид" бош директори футболни оммалаштиришдаги хизматлари учун Президентга миннатдорчилик билдирди, Алмати вилоятидаги "Атлетико Мадрид" академияси келажакда энг яхши ўқув-машғулот мажмуалари қаторига кириши мумкинлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Мигель Анхель Хиль Маринем Қозоғистонда футболни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун II даражали "Дўстиқ" ордени билан тақдирлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.