Қурултой сайлови: Астанада сайлов участкалари тайёрлиги текшириляпти

Қурултой сайлови: Астанада сайлов участкалари тайёрлиги текшириляпти

Астанадаги сайлов участкаларининг бўлажак Қурултой депутатлари сайловига тайёргарлигини текшириш давом этмоқда. Овоз бериш жараёни барча фуқаролар, шу жумладан, алоҳида эҳтиёжга эга инсонлар учун имкон қадар қулай бўлишига алоҳида эътибор қаратиляпти. Мониторинг марказий ва ҳудудий сайлов комиссиялари вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳлар томонидан жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказиляпти. Улар участкаларнинг техник тайёргарлигини, тўсиқсиз муҳит талабларига мувофиқлигини баҳолайди. Айниқса, пандуслар, тутқичлар, тактил навигация, овоз бериш учун махсус кабиналар, шунингдек, кўриш ва эшитиш қобилияти чекланган одамларга мустақил овоз бериш имконини берувчи техник воситаларнинг мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиши лозим. Ишчи гуруҳ вакилларининг таъкидлашича, бу сайлов куни ҳар бир сайловчи конституциявий ҳуқуқидан фойдалана олиши учун камчиликларни олдиндан аниқлаши ва бартараф этишига имконни беради.


Елена Швецова, «Еркиндик қанати» жамоат жамғармаси ижрочи директори:

- Йўриқномага кўра, ҳар бир сайлов участкасида тегишлича жиҳозланган компьютер бўлиши шарт. Ҳар бир компьютерда Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган дастур бўлиши керак. Брайл алифбосида ўқий олмайдиган фуқаро қулоқликни тақиб, ким қайси навбатда, қайси партия эканлигини эшитиши, шунга кўра овоз бериши мумкин. Кираверишдаги хабар бериш тугмаси ишлаши уҳим. Биз ҳозирча тугмалар ишлаётганини, қўриқчи чиқиб, бирор ёрдам кераклигини сўраётганини кузатдик.

Эслатамиз, пойтахтда жами 438 та сайлов участкаси мавжуд, уларда бир миллион нафардан зиёд сайловчи, 7 мингтага яқин алоҳида эҳтиёжи бўлган фуқаро рўйхатга олинган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.