Астана дунёнинг
энг кучли атлетлари ва киберспортчилари ҳамда Дота-2 юлдузларини кутиб олмоқда. Улар Қозоғистон пойтахтига
«Келажак ўйинлари» халқаро мультиспорт турнирида иштирок
этиш учун етиб келди. Беллашувлар эртага бошланади,
9 августгача давом этади. Икки ҳафта давомида 50 тадан
кўпроқ давлатдан 800 нафардан
зиёд иштирокчи куч синашади. Бу йилги турнирнинг асосий
хусусияти - клуб форматида ўтказилиши. Сайёрамизнинг етакчи киберспортчилари халқаро
жамоаларга бирлашиб, дастлаб виртуал маконда, кейин паркет, татами ва футбол
майдонида беллашади. Мусобақалар Астанадаги 4 та асосий спорт
майдонида бўлиб ўтади. Бундан ташқари, мукофот жамғармаси 4,5 миллион доллардан
кўпроқ бўлган «Келажак ўйинлари» доирасида Phygital Summit (Fijital
Summit) бўлиб ўтади. Унда 250 нафарга яқин хорижлик меҳмон, шу жумладан, хорижий давлатлар ҳукуматлари
аъзолари иштирок этади. Астанадаги
матбуот анжуманида Phygital International ижрочи директори тадбирларнинг кенг
кўламли бўлиши ва шаҳар уларни ўтказишга тайёрлигини таъкидлади.
Дэн Меркли, Phygital International бош ижрочи
директори:
- Мен 2024 йилнинг декабрь ойида бўлажак беллашув майдони
сифатида кўрилаётган объектларни назардан кечвирдим. Уларнинг дунё бўйлаб
намойиш этиладиган, жаҳон миқёсидаги тадбирни ўтказишга тайёрлигидан жуда
таъсирландим. Ҳозир, айтиш мумкинки, Астана ва ташкилотчиларингиз «Келажак
ўйинлари»ни қабул қилишга тайёр. Бундан жуда мамнунмиз ва ташкилотчилар жамоаси
муваффақиятига тўла ишонамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

