Қосим-Жўмарт Тўқаев 8 давлат элчисининг Ишонч ёрлиғи қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев 8 давлат элчисининг Ишонч ёрлиғи қабул қилди

Бугун Қозоғистон Президенти Миср, Швейцария, Эстония, Уммон, Венгрия, Гвинея-Бисау, Нигерия ва Дания элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Тантанали маросим Астана шаҳридаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз нутқида юртимиз тинчликсевар, мувозанатли ва конструктив ташқи сиёсатга содиқлигини, нотинч ва беқарор дунёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мулоқотни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Президент янги элчиларга Қозоғистон давлат органлари ҳамкорликка, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди. Мамлакат ислоҳотларни амалга ошириш учун қулай шароит яратишга интилмоқда, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев. Ўз навбатида, дипломатик миссияларнинг янги раҳбарлари мавжуд алоқаларни янада ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси