Қозоғистон Президенти хорижий давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдирди

Қозоғистон Президенти хорижий давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдирди

Қурултой депутатларининг биринчи сайлови мамлакатимиз дўстлари ва ҳамкорларида катта қизиқиш уйғотди. Давлат раҳбари номига табриклар келишда давом этмоқда. Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия, Қирғизистон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон, Беларус президентларига суверен Қозоғистон тарихида биринчи марта бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани муносабати билан айтилган илиқ сўзлари учун миннатдорчилик билдирди. Халқаро ташкилотлар, шу жумладан, ШҲТ, МДҲ, КХШТ, EОИИ, ИҲТ ва ТУРКСЎЙ раҳбарлари ҳам ўз табрикларини йўллади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев овоз бериш натижалари жамиятнинг етуклиги, ислоҳотлар ортга қайтмаслиги, фуқаролар уларни қўллаб-қувватлаётганини кўрсатганини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси