Қозоғистон
Президенти БМТ Кўнгиллилар дастури ижрочи координатори Тойли Қурбановни қабул
қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев меҳмонга мамлакатнинг ташаббусларини
қўллаб-қувватлагани ва Астанада ўтказилаётган МДҲ кўнгиллилари форумидаги
иштироки учун миннатдорлик билдирди. Қозоғистон волонтёрлик ҳаракатини
ривожлантиришга эътибор қаратмоқда, 2026 йилни Халқаро кўнгиллилар йили деб
эълон қилиш ҳақидаги таклиф ҳам бунга далил бўла олади. Ташаббусни БМТ Бош
Ассамблеяси ва 60 тадан зиёд мамлакат қўллаб-қувватлади. Конституциясига кўра
кўнгиллилик фаолияти рағбатлантирилади, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев. Тойли
Қурбонов Қозоғистоннинг БМТ Кўнгиллилар дастури билан ҳамкорлиги юқори даражада
эканини, мамлакат глобал трендларни белгилааётганини таъкидлади. Шу жумладан,
«Тоза Қозоғистон» жамоатчилик акцияси катта қизиқиш уйғотди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Тойли Қурбоновни Қозоғистонда кўнгиллиликни ривожлантиришга қўшган
салмоқли ҳиссаси учун II даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.
Абдумалик Сарманов таржимас

