Қозоғистонда Қурултой депутатлари сайловига тайёргарлик давом этмоқда. Марказий сайлов комиссияси 1 июлдан бошлаб халқаро кузатувчиларни аккредитациядан ўтказа бошлади. Ҳиндистон, Малайзия ва Ўзбекистон вакилларининг навбатдаги гуруҳидан ҳужжатлар келиб тушгани маълум қилинди. 1 июлдан буён саккизта давлат ва бешта халқаро ташкилот вакиллари бўлган жами 86 нафар хорижий кузатувчи аккредитация қилинди ва расмий мақомга эга бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

