Қозоғистон Ҳукумати Ли Кай-Фу тавсиялари ва илғор халқаро тажрибага асосланиб, ўрта таълим тизимига сунъий идрокни жорий этиш лойиҳасини амалга оширишга эътибор қаратди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Sinovation Ventures» ва «01.ai» компаниялари бош директори билан лойиҳани рўёбга чиқариш масаласини муҳокама қилди. Ли Кай-Фу кичик мактабларда сунъий интеллект лойиҳасининг асосий параметрларини кўрсатиб ўтди. Пилот лойиҳа жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб 10 та мактабда амалга оширилади. 2027 йил январь ойида эса уни 60 та мактабда, апрель ойида 500 та мактабда жорий этиш режалаштирилган. Давлат раҳбари лойиҳа кўламини кенгайтириш ва таълим сифатини оширишга хизмат қиладиган аниқ натижага эришиш муҳимлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

