Вице-президент Ерлан Қарин бола ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш соҳасидаги Президент ташаббусларини рўёбга чиқариш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Иштирокчилар 2030 йилгача мўлжалланган "Қозоғистон болалари" концепциясини амалда қўллаш масаласига батафсил тўхталди. Ерлан Қарин сўнгги уч йилда болаларни ҳимоя қилишга қаратилган 11 та қонун қабул қилинганини таъкидлади. Бу чора-тадбирлар вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жиноятлар сонини 2024 йилга нисбатан 45 фоизга камайтиришга хизмат қилди. Имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси уларга бериладиган ёрдам тизими ривожига кўмаклашади. Бу ҳужжат Давлат раҳбари топшириғига биноан ишлаб чиқилмоқда. Вице-президент у ҳимоя механизмларини ўз ичига олиши, давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини аниқ белгилашини таъкидлади. Ерлан Қарин минтақаларда болалар ҳуқуқлари бўйича Президент вазифалари ижросини ой сайин назорат қилишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

