Қозоғистон инвестицияларни жалб қилиш бўйича ягона тизимни такомиллаштиради

Қозоғистон инвестицияларни жалб қилиш бўйича ягона тизимни такомиллаштиради

Дунёда инвестиция учун кураш кучаймоқда. Рақобатбардош бўлиш учун тезкор қарорлар қабул қилиш ва жадал ҳаракат қилиш керак. Давлат раҳбари Қозоғистон халқига Мактубида шуни таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев иқтисодиёт ривожига янги суръат бағишлаш учун илғор технологияларга, зарур тажриба ҳамда жаҳон бозорларига чиқиш имкониятига эга бўлган етакчи дунё миқёсидаги ва маҳаллий компанияларни жалб қилиш зарурлигини таъкидлади. Уларга конституциявий кафолатлар ҳамда халқаро ҳуқуқий тартибга солиш механизмлари тақдим этилган.

Нурдаулет Нариманов, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Глобал иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш бўлими катта эксперти, иқтисодчи:

- Қозоғистон бу борада салмоқли ютуқларга эришди. Бизда Англия ҳуқуқи асосида ишлайдиган "Astana" халқаро молия маркази мавжуд. Бу Қозоғистондаги халқаро стратегик лойиҳаларга сармоя киритаётган тадбиркорлар учун муҳим. Йирик лойиҳалар фақат 4-5 йил билан чекланмайди, балки ўнлаб йилларни қамраб олади. Шу сабабли инвесторлар учун ҳуқуқий барқарорлик ва иш тартиби муҳим аҳамиятга эга. Давлат раҳбари Мактубида мазкур йўналиш миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.