«Келажак ўйинлари-2026» турнирида 800 нафар спортчи қатнашяпти

«Келажак ўйинлари-2026» турнирида 800 нафар спортчи қатнашяпти

Астанада "Келажак ўйинлари" мультиспорт турнири давом этмоқда. Бу йил учинчи бор мусобақа ўтказилди. Пойтахтдаги 4 та спорт аренаси беллашувларга шайланган. Фижитал-баскетболга алоҳида эътибор қаратилган. Унда 16 та жамоа иштирок этади, шундан 2 таси қозоғистонликлардан иборат. Иштирокчилар таъкидлашича, ўйинда чаққонлик, аниқ зарбалар, тезкор узатиш каби жисмоний кўникмалар ҳам, рақамли кўникмалар ҳам муҳим. Ўйин стратегиясини виртуал майдонда дарҳол қайта қуриш керак.

Есет Жарқилов,  «Келажак ўйинлари – 2026» иштирокчиси:

- Рақамли қисм бўйича жуда шошилдик, эҳтимол, қарорлар мукаммал эмасди. Бир ҳафта давомида ҳар биримиз ўз шаҳримизда, якка тартибда digital қисми бўйича машқ қилдик. Ушбу турнир жуда қизиқарли, томошага бой ва жалб этувчи.

800 нафардан зиёд турнир иштирокчилари турли қитъалар ва Қозоғистоннинг шаҳарларидан ташриф буюрди. Кўнгиллилар сони спортчилар билан тенг. Ҳар бири махсус тайёргарликдан ўтган. Қарийб бир ярим мингта волонтёрдан фақат 800 нафари саралаб олинди.

Гульмира Мирманова, волонтёр: 

- Кўнгиллилик берадиган яна бир имконият - воқеалар марказида бўлиш, спортчилар билан ишлаш, чунки ўйинларни ичкаридан томоша қила оламиз. Яъни, бу — ўйинларнинг руҳини ҳис қилиш учун энг яхши тажриба бўла олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.