Қиличбозлик бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси
тарихда биринчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Президент матбуот котиби Айбек Смадияров маълум
қилишича, Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт
Тўқаев уларни улкан ютуқ билан табриклади, олтин медаллар жамоанинг юксак маҳорати, руҳий бардамлиги ва бирдамлиги ифодаси
эканини таъкидлади. У спортчиларга ва мураббийларга мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини
мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Эслатамиз,
Гонконгдаги жаҳон чемпионатида
қозоғистонликлар Финляндия, Ўзбекистон, Дания ва Миср терма жамоаларини енгди. Финалда эса украиналикларни 45:40 ҳисобида
мағлуб этди. Бир йил олдин Қозоғистоннинг ушбу йўналиш бўйича энг яхши натижаси
бронза медали бўлган эди.
Александр Горбачук, қиличбозлик бўйича Қозоғистон терма жамоасининг тренер-консультанти:
- 20 та жамоа... Барчаси тахминан бир хил даражада, баъзида ғалаба кимга насиб қилишини битта зарба ҳал қилади. Кичкина хато ва жамоа ғалаба қилиш имкониятидан айрилади. Болалар бардош берди. Алмаштириш бўлди. Руслан Қурбонов, режалаштирилган йиғинлар, спарринг шериклар, дўстлар, яқинларнинг қўллаб-қувватлаши ёрдам берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

