Қурултой сайловларида овоз бериш Қозоғистондан ташқарида
ҳам давом этмоқда. Биринчи бўлиб хориждаги 26 та сайлов участкаси очилди.
Астана вақти билан тунги соат учда Япония ва Жанубий Кореяда овоз бериш
бошланди. Кейин уларга Хитой, Сингапур, Малайзия ва Монголия қўшилди. Тонгги соат бешда Индонезия, Таиланд ва Вьетнамда, яна бир соатдан сўнг
Россия ва Қирғизистонда, 6:30 да эса Ҳиндистонда участкалар очилди.
Алишер
Азимбаев, Цукуба университети талабаси:
– Сайловга
қозилик қилган
давлат арбоби - бий
қиёфасида келдим. Шу тариқа,
қозоқ халқи анъаналари Қозоғистон ёш авлодининг замонавий интилишлари билан
боғлиқлигини кўрсатмоқчиман.
Биз мамлакатда юз бераётган ижобий ўзгаришларга ишонамиз, уларда фаол иштирок
этишга тайёрмиз.
Татьяна
Жигалкина, Қозоғистон
Республикаси фуқароси:
- Сиань шаҳрига Улинь Гунфу халқаро фестивалида иштирок этиш учун келгандик. Биз Тайцзицюань хитойликлар жанг санъати билан шуғулланамиз. Бу фестивал Қурултой сайлови санасига тўғри келди. Овоз бериш учун барчамиз мамнуният билан Бош консулликка келдик.
Ербўлат Ахмедьяров, «Астана Опера» давлат
театри дирижёри:
–
Бугун Қурултойга сайловлар куни. Бу
- мамлакат учун жуда муҳим воқеа. Мен
ўз овозимни бериш орқали фуқаролик бурчимни бажаряпман. Биз ҳозир Монголиядамиз, биринчи марта хорижда, Қозоғистон
элчихонасида овоз беряпмиз.
Қозоғистоннинг 61 та давлатдаги идоралари қошида 79 та сайлов участкаси ташкил этилди. Сайловчилар рўйхатига 11 минг нафардан зиёд фуқаро киритилди. Россиядагилар Москва, Санкт-Петербург, Астрахан, Омск ва Қозонда овоз бера олади. Германия ва Туркияда тўрттадан, АҚШ ва Хитойда учтадан, Белорусь, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида иккитадан участка бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

