Экспертлар: Янги қурултойда сиёсий партиялар роли кучаяди

Экспертлар: Янги қурултойда сиёсий партиялар роли кучаяди

Қурултой — мамлакатнинг олий вакиллик органи қаршисида конституциявий ислоҳотни амалий мазмун билан бойитиш вазифаси турибди. Сиёсий фанлар доктори, Халқ хўжалиги университети профессори  Андрей Казанцев таъкидлашича, унга кўра партияларга талаб ошади. Энди улардан фақат парламент ишида қатнашиш эмас, мазмунли кун тартиби бўлиши ҳам талаб қилиняпти. Иқтисод, сиёсат, ижтимоий ҳаётда аниқ лойиҳалар тақдим этиши зарур. Бир палатали парламентда сиёсий рақобат ҳам, партияларнинг  сайловчилар олдидаги масъулияти ҳам кучаяди. Қурултой қанчалик самарали ишласа, давлат ўзгаришларга шу қадар тез жавоб беради, қонунчиликни такомиллаштиради.

Андрей Казанцев, сийсий фанлар доктори, Халқ хўжалиги университети профессори:

— Энди партиялар сиёсий тизимнинг ўзагига айланишлари керак. Улар модернизация қилиниши, зарур. Мамлакат ҳаётини яхшилаш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, сиёсий ўзгаришлар қилиш, самарали кўп векторли ташқи сиёсатни ривожлантириш ва бошқаларни бажаради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.