Қозоғистонда бортида йўловчи бўлган учувчисиз аэротаксининг биринчи парвози амалга оширилди. Астанада юз берган синов замонавий авиация технологиялари ривожида янги босқични очди, мамлакат транспорт соҳаси учун муҳим воқеа бўлди. Парвоз "Келажак ўйинлари - 2026" халқаро турнири доирасида амалга оширилди. Икки йўловчига мўлжалланган вертикал учиш ва қўниш аппарати намойиш қилинди. У соатига 130 километргача тезликка эга, бир марта қувват олгач, 35 километр масофани босиб ўта олади. Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, дастлаб туристик йўналишлар йўлга қўйилади. Уларнинг давомийлиги 5 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиб, парвозлар табиий, маданий ва тарихий диққатга сазовор жойлар устида амалга оширилади, сайёҳлар объектларни юқоридан томоша қилиши учун имкон яратилади.
Абдумалик
Сарманов
таржимаси.

