Жорий йилнинг етти ойи давомида Қозоғистон ва Литва ўртасида маҳсулот айланмаси 78 миллион долларга етган. Астанада бўлиб ўтган икки давлат бизнес-форумида шундай маълумот берилди. Биринчи яримйилликда автомобилда транзит юк ташуви ҳажми олти мартадан кўпроққа ошган. Форум иштирокчилари бундай ўсишни Клайпед порти инфратузилмаси имкониятлари билан боғламоқда, у Қозоғистон ва бошқа давлатлар маҳсулотлари Европа бозорига киришини қулайлаштиради. Транспорт-логистик алоқаларнинг ривожланиши икки мамлакат ташқи сиёсат муассасалари ўртасидаги музокаранинг асосий мавзуларидан бири бўлди. Томонлар, шунингдек, амалий алоқаларнинг келгуси ривожи истиқболларини ҳам муҳокама қилди.
Криступас Вайтекунас, Литва Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари:
- Ушбу ташрифдан мақсад – Ташқи ишлар вазирлиги билан, ҳамкасбим, Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан маслаҳатлашиб олиш. Сафарнинг иккинчи мақсади иқтисодий ҳамкорлик билан боғлиқ. Жорий йилда таркибида 15 тача компания вакиллари бўлган бизнес-миссия Қозоғистонда бўлди. Шунга кўра, айтиш мумкинки, Литва бизнесида Қозоғистонга қизиқиш ортиб бормоқда, давлатларимиз орасидаги иқтисодий ҳамкорлик кенгайяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

