Астанада "Келажак ўйинлари" мультиспорт турнирини қабул қилди

Астанада "Келажак ўйинлари" мультиспорт  турнирини қабул қилди

Астанада "Келажак ўйинлари" мультиспорт турнири бошланди. Қозоғистон биринчи марта классик спорт ва рақамли технологияларни бирлаштирган мусобақага мезбонлик қилмоқда. Ўйинларнинг тантанали очилиш маросимида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев нутқ сўзлади. Эслатамиз, бугунги кунда Фижитал-спорт 115 дан ортиқ давлатда ривожланмоқда. 12 кун давомида дунёнинг 34 давлатидан келган 800 нафардан кўпроқ спортчилар ғолиблик учун курашади. Дастурда фижитал-футбол, баскетбол, яккакурашлар, отишмалар, рақслар ва Dota 2 ҳамда Mobile Legends бўйича турнирлар мавжуд. Ўйинларга 100 минг нафардан зиёд томошабин келади. Анжуман туризм ривожига туртки беради. Қозоғистоннинг жаҳон миқёсидаги нуфузини мустаҳкамлашга ёрдамлашади.

Дэн Меркли,  Phygital International бош ижрочи директори:

- «Келажак ўйинлари»нинг ташкилий даражаси ҳам, техник ижроси ҳам энг юқори халқаро стандартларга жавоб беради.  Қозоғистон билан бирга йирик лойиҳани амалга ошираётганимиздан фахрланамиз. Мамлакатингизда фижитал спортни ривожлантириш истиқболларига чин дилдан ишонаман.

Астанада "Келажак ўйинлари" дастурининг асосий тадбирларидан бири - Бутунжаҳон фижитал саммитида Қозоғистон, БАА, Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Беларуснинг тегишли вазирликлари, халқаро ташкилотлар ва технологик компаниялар раҳбарлари бир майдонда йиғилди. Мутахассислар турнир қолдирадиган меросни ҳам муҳокама қилмоқда. Уларнинг ишончи комилки, бундай мусобақалар IT-ечимларни ривожлантиришни рағбатлантиради, инфратузилмани модернизация қилишни тезлаштиради ва ижодий соҳалар учун янги имкониятлар очади. Улар фикрича, фижитал формат ёшларни одатий рақамли муҳит орқали спортга жалб қилишга ёрдамлашади. Спортчиларнинг янги авлоди пайдо бўлишига шароит яратади, улар учун технологиялар ва классик спорт янги маданиятнинг бир қисмига айланади.

Адхам Икрамов, Ўзбекистон РЕСПУБЛИКАСИ Спорт вазири:

- Ўзбекистон ва Қозоғистон биргаликда сунъий идрок сари ҳаракатланмоқда. Бу ғоя давлат раҳбарлари томонидан юқори даражадаги қўллаб-қувватланяпти. Бугун биз гаджетлар билан бирга туғилган ёшлар - Нейтл-дижитал асрида яшаяпмиз. Биз тенденцияга эргашишимиз, уларнинг умидлари ва орзуларига мос иш тутишимиз, ахборот технологиялари соҳасидаги воқеалардан хабардор бўлишимиз керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси.