Ғарбий Қозоғистон вилояти ички маҳсулоти 5 триллион тенгега етди

Ғарбий Қозоғистон вилояти ички маҳсулоти 5 триллион тенгега етди

2025 йилда Ғарбий Қозоғистон вилоятига 900 миллиард тенгега яқин сармоя жалб қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан 16 фоизга кўп. Вилоят ҳокими Нариман Тўреғалиев Қозоғистон Президентига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тўғрисида ҳисобот берди. Ғарбий Қозоғистоннинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми беш триллион тенгега етди. Яқин келажакда Қарашағаноқда йилига 5 миллиард куб метр газ ишлаб чиқариш қувватига эга газни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланишини ҳисобга олсак, кўрсаткичлар янада ўсади. Транспорт инфратузилмаси лойиҳаларига рўёбга чиқяпти. Йил охиригача Урал дарёсида янги кўприк қурилиши бошланади. Тўртта реконструкция қилинган темир йўл вокзали фойдаланишга топширилди, Қозоғистон — Россия чегарасидаги "Сирим" автомобиль ўтказиш пункти модернизация қилинмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси.