Женевада Семипалатинск шартномасининг 20 йиллиги нишонланди

Женевада Семипалатинск шартномасининг 20 йиллиги нишонланди

Йигирма йил аввал Марказий Осиёнинг беш давлати Семипалатинск шартномасини имзолаганди, минтақа ядро қуролидан холи ҳудудга айланди. Ушбу сана Женевадаги БМТ Бўлинмасида эсга олиб ўтилди. Тадбир иштирокчилари мазкур келишувнинг ядро қуролини тарқатмаслик ва қуролсизланиш тартибини мустаҳкамлашдаги ролини, шунингдек, ядросиз ҳудудлар ўртасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Қозоғистон қўшни давлатлар билан биргаликда Африка, Лотин Америкаси, Жанубий-Шарқий Осиё ва Тинч уммонининг жанубий қисмидаги ядросиз ҳудудлар вакилларини бир ерга тўплади. Мамлакатимизнинг БМТдаги доимий вакили Ержан Қазихан Женевада Қозоғистоннинг ядро қуролини тарқатмаслик ва қуролсизланишга қўшаётган ҳиссасини, шу билан бирга, минтақанинг ядросизлик мақомини мустаҳкамлашдаги аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Қатнашчилар ядросиз ҳудудлар ўртасида тажриба алмашиш ва биргаликдаги ёндашувларни илгари суриш борасида ҳам фикрлашди.

Татьяна Валовая, Женевадаги БМТ Бўлинмаси Бош директори:

– Биз бугун фақат 20 йиллик юбилейни нишонламаяпмиз, балки келажакка қараяпмиз, бу тажрибадан қандай фойдаланиш мумкинлигини, шу ҳудудга кирадиган давлатлар ядро қуролига эга мамлакатлар билан қандай иш олиб бориши ва ҳамкорлик қилиши, якуний ҳисобда ядродан холи дунёни барпо этишдек мақсадимизга қандай эришиш ҳақида сўзлашдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси