23 август куни Қозоғистонда биринчи марта янги бир палатали парламент - Қурултой депутатлари сайланади. 145 ўрин учун 7 та сиёсий партиядан 545 нафар номзод курашяпти. Сайловлар янги Конституция кучга кирганидан сўнг тлк марта ўтказилади ва қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг янгиланган тизимини шакллантиришнинг амалий босқичи бўлади. Сиёсатшунос, давлат бошқаруви соҳасида тадқиқотчи Абдулла Тўкеновнинг фикрича, Асосий қонун давлатимизнинг изчил сиёсий ислоҳотларини белгилаб берди.
Абдулла
Тўкенов, сиёсатшунос, давлат бошқаруви соҳасидаги
тадқиқотчи:
-
Биринчи навбатда, бу бир палатали парламент - Қурултой, вице-президент лавозимини жорий этиш ва Халқ
кенгашини тузиш каби янги сиёсий институтларни яратишдан иборат. Бу - қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган янги маслаҳат органи. Албатта,
янги бир палатали парламент — Қурултойга алоҳида эътибор керак. Унинг ўзига хослиги шундаки, илгари
бизда икки палатали тизим бўлган, эндиликда депутатлар бир палатада жамланади. Бу қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг, умуман,
парламентнинг қарорлар қабул қилиш жараёнидаги ролини янада барқарор ва
таъсирчан қилади.
Янги
Конституция тамойиллари халқаро стандартларга мос, мамлакатимизда инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлайди, деди Қозоғистон
Ижтимоий ривожланиш институти эксперти Нурғази Ануарбеков. Эксперт Қурултойда кўриб чиқиш учун
қонун лойиҳаларини ташаббус қилиш ҳуқуқига эга бўлган Халқ кенгашини алоҳида кўрсатиб ўтди.
Нурғази Ануарбеков, Қозоғистон ижтимоий
ривожланиш институти эксперти:
- Қабул қилинган янги Конституцияда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қоидалар кенг ўрин олган. Асосий қонунда инсон эркинликларига эътибор янада кучайтирилди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Асосий Қонунда халқаро ҳуқуқ меъёрлари ўз аксини топган. Бошқача айтганда, Конституциямиз халқаро ҳуқуқ, халқаро стандартларни инобатга олган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

