Алматида олтита
давлат - Қозоғистон, Арманистон, Хитой, Франция, Япония ва Покистон тинчлик ўрнатувчи кучлари учун халқаро таълим курси бошланди. Аскарлар
қуролли можаролар ва гуманитар инқирозлар пайтида тинч аҳолини ҳимоя қилишнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганмоқда. Аёллар, болалар ва кексалар хавфсизлиги алоҳида
кўриб чиқилади. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1325-сонли резолюцияси қоидалари ва
тинчликпарвар миссияларда аёлларнинг ролига алоҳида эътибор қаратилди. Машғулотларни
EХҲТ Дастурлар офиси билан ҳамкорликда қозоғистонлик ва хорижлик экспертлар инглиз тилида олиб боради. Ташкилотчилар таъкидлашича, бундай тайёргарлик тинчликпарвар
кучларга халқаро стандартлар ва амалий тажрибани қўллашда
ёрдам беради. Тинчлик ва
хавфсизликни сақлаш соҳасида касбий кўникмалар ва ҳамкорликни мустаҳкамлайди.
Асель Қаратаева, Астанадаги Умумжаҳон хавфсизлик дастурининг
ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи:
- Ҳарбий хизматчилар ва тинчликпарварлар учун ушбу курснинг асосий мавзуси - халқаро тинчликпарварлик амалларида, шунингдек, фуқаролик миссияларида гендер жиҳатлари. Бу масала тинч аҳолини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади. Шуни таъкидлалаш лозимки, курс назарий ва амалий тайёргарликни ҳам ўз ичига олади. У тўртинчи марта ўтказилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

