Чимкент ва Венгриянинг Дебрецен шаҳарлари биродарлик алоқалари боғлаяпти. Янги мақом савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради. Дебрецен мэри Ласло Папп бошчилигидаги делегация билан шерикчилик истиқболлари ҳамда шаҳарлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бизнес-форумда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Тадбиркорлар B2B учрашувларини ўтказди, шу жумладан, туризм соҳасида тадбиркорлик ришталари боғлаш имкониятлари тилга олинди. Ташриф доирасида меҳмонлар Дендропаркда ниҳол ўтқазишди. Бу акция дўстлик ва узоқ муддатли алоқаларни мустаҳкамлашга интилиш рамзига айланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

