Қозоғистон
Марказий сайлов комиссияси Қурултой сайловининг дастлабки натижаларини эълон
қилди. Унга кўра, жами 12 миллион 623 минг сайловчидан 9 миллион 351 минг
нафардан кўпроғи овоз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, фаоллик 74,08 фоизни
ташкил этди. «Адолат»
партияси энг кўп қўллаб-қувватланди, унга сайловчиларнинг 71,17 фоизи овоз
берди. «Ауил»
6,26 фоиз, «Республиcа»
партияси 5,56 фоиз овоз, «Ақ жўл»
— 5,21 фоиз, Умуммиллий социал-демократик партия — 5,11 фоизга эга бўлди. МСК
маълумотларига кўра, Қозоғистон Халқ партияси 3,11 фоиз, «Байтақ»
1,07 фоиз олган. Овоз бериш иштирокчиларининг яна 2,51 фоизи «ҳаммага
қарши»
вариантини танлади. Якуний натижалари белгиланган тартибда аниқланади, дея қайд
этди МСК.
Абдумалик Сарманов таржимаси

