Қозоғистон
ва Ўзбекистон Президентлари телефон орқали суҳбатлашди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан
табриклади, масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади. Давлат
раҳбари Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ютуқларини қайд этди, Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатларимиз ўртасидаги
стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий
ҳиссасини юксак баҳолади. Президентлар савдо-иқтисодий,
транспорт-логистика ва маданий-гуманитар ҳамкорлик истиқболларини муҳокама
қилди, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр
алмашди, шунингдек, бўлажак учрашувлар режасини келишиб олдилар.
Абдумалик Сарманов таржимаси

