Халқаро кузатувчилар сайловлар юқор даражада ташкил этилганини билдирди

Халқаро кузатувчилар сайловлар юқор  даражада ташкил этилганини билдирди

Шаффофлик ва қулайлик. Алматида Қурултой сайловида овоз бериш жараёни юзасидан халқаро кузатувчилар шундай хулоса чиқарди. Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси миссияси барча босқичларда мониторинг олиб борди. Кузатувчилар сайлов участкалари очилишида иштирок этди, кун давомида комиссиялар ишини, овозлар саноғини кузатди. Экспертлар сайловчиларга бўлган муносабатга алоҳида эътибор қаратди. Кампаниянинг шаффофлиги, участкаларни тайёрлаш ва ногиронлар учун тўсиқсиз муҳит яратилишини юқори баҳолади.


Ҳикмат Мамедов, Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси миссияси кузатувчиси, Озарбайжон Миллий мажлиси депутати:


- Биз 6 та сайлов участкасида бўлдик. Ҳеч қандай қонунбузарлик кўрмадик. Келаётган сони етарли эди. Ҳеч қандай тўсиқсиз овоз беришди. Қозоғистонда демократия борлиги, барча сиёсий партиялар Қурултой сайловида қатнашгани қувонтиради.


МДҲ миссияси кузатувчиси ҳам участка комиссиялари ишини  алоҳида кўрсатиб ўтди. Участкалар техник жиҳатдан яхши жиҳозланган,  жараёнлар очиқ. Кузатувчи овоз бериш жараёнида хайрихоҳлик муҳити яратилганини алоҳида кўрсатди.


Владимир Плякин, МДҲ миссияси кузатувчиси, Россия Федерацияси Давлат думаси депутати:


- Айниқса, сайлов комиссияси аъзоларининг сайловчиларга бўлган жуда илиқ муносабатини алоҳида таъкидлаш мумкин, шундай эмасми? Чунки бундай ҳолат ҳамиша ҳам учрайвермайди, лекин сайловлар - икки томонлама ҳаракатланиладиган йўл. Бир томонда овоз берувчилар, иккинчи томонда эса овоз берилаётганлар. Ҳар сафар фуқаро сайловга келганида қалби билан танлайди, бунда кўп нарса сайлов участкасида қандай кутиб олишларига боғлиқ.


Абдумалик Сарманов таржимаси