Қозоғистоннинг янги бир палатали парламенти депутатлари мамлакат халқига қасамёд қабул қилди. Тантанали маросим Астанада Қурултойнинг биринчи сессияси чоғида бўлиб ўтди. 145 нафар депутатдан иборат янги таркиб Қозоғистон халқига содиқ хизмат қилишга, Конституция ва давлатимиз қонунларига риоя этишга онт ичди.
Шунингдек, Қурултойнинг янги раҳбарияти шакллантирилди. Янги қонунчилик органи раиси лавозимига давлат раҳбари Айбек Дадебай номзодини таклиф қилди. Яширин овоз бериш натижаларига кўра, депутатлар бу номзодни маъқуллади. Шундан сўнг Қурултой раисининг учта ўринбосари сайланди: Нурлан Бекназаров, Дания Еспаева ва Динара Закиева. Улар номзодига овоз бериш очиқ форматда бўлиб ўтди. Бундан ташқари, саккизта доимий қўмита раислари тасдиқланди. Янги раҳбарият Қурултой ишини ташкил этиши ва депутатларнинг қўшма фаолиятини мувофиқлаштириши лозим.
Айбек Дадебай,
Қозоғистон Республикаси Қурултойи раиси:
- Мамлакатимизда ўтказилган ислоҳотлар кўлами биздан пухта ўйланган қарорлар, профессионализм ва фидокорона меҳнат талаб қилади. Бунда ҳар битта қонун ва ҳар битта қарор ортида аниқ мақсад ётади. Бу мамлакатимизнинг кейинги ривожини таъминлаш, давлатчиликни мустаҳкамлаш ва фуқаролар фаровонлигини оширишдир. Бу иш асосида умумхалқ қўлловини олган янги Конституциянинг қадрият ва тамойиллари турмоғи лозим.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.

