Уммон Султони Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди. Мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Ҳайсам бин Ториқ ал-Саиднинг борти билан ёнма-ён давлат чегарасидан пойтахтгача учди. Меҳмонни Астана аэропортида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди. Учиш майдонида Фахрий қоровул ротаси ва Президент оркестри саф тортди.
Кутиб олиш маросимидан сўнг аэропорт залида икки давлат раҳбарлари қисқача суҳбатлашди.
Давлат раҳбари Уммон Султонининг ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантириш нуқтаи назаридан тарихий аҳамиятга эгалигини таъкидлади. У мамлакатлар ўртасидаги шерикликда катта салоҳият борлигини, ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш вазифаси мавжудлигини таъкидлади. Ҳайсам бин Ториқ ал-Саид Қосим-Жўмарт Тўқаевга меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди, музокаралар мазмунли ва самарали бўлишига ишонишини айтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

