18 ёшдан 45 ёшгача бўлган қозоғистонликлар Tech Orda
дастури орқали талаб юқори бўлган IT-касбини эгаллаши, малакали рақамли
мутахассис бўлиши мумкин. Жорий йилда бутун мамлакатдаги аккредитациядан ўтган
IT-мактабларга жами 3 мингтага яқин ваучер тақдим этилади. Иштирокчилар
дастурлаш ва «Data Science»дан тортиб сунъий интеллект, «Full-Stack»-дастурлаш
ва «Product Management»гача 200 тага яқин курсдан бирортасини эгаллаши мумкин.
Ўқитиш онлайн, офлайн ёки гибрид форматда ўтказилади. Ваучерлар қиймати кундузги
курслар учун 500 минг тенгегача, онлайн ва гибрид дастурлар учун 400 минг
тенгегача. Эслатамиз, 2022 йилдан бери Tech Orda доирасида 12,5 минг нафардан зиёд
қозоғистонлик таълим олди. Битирувчиларнинг 90 фоизи иш билан таъминланди, уч
минг нафардан кўпроқ иштирокчи курслар давомида касбини ўзгартирди, IT соҳасида
иш бошлади. Дастурда иштирок этиш учун 7 сентябргача «Астана Hub» портали ёки унинг
мобил иловаси орқали ариза топшириш мумкин.
Жулдиз Жумадилова, Astana Hub молиялаштириш
дастурлари офиси директори:
- Биз мактабларга тегишли талаблар қўямиз. У Астана хаб резиденти,
курсларни ўқитиш тажрибасига эга бўлиши керак. Шунингдек, бизда силлабусларга қўйиладиган
талаблар кўрсатилган.
Етарлича
билимга эга комиссия
бор, у мактаблар қандай, қанчалик долзарб дастур таклиф қилаётгани, АКТ
соҳасидаги сўнгги талабларга нақадар жавоб беришини кўради. Бир неча мезонлар асосида ҳамкорлик қилинадиган билим даргоҳлари саралаб олинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

