Қозоғистон Президентига давлат мудофаа буюртмаси бўйича аудит натижалари тақдим этилди. Унинг якунлари асосида Олий аудиторлик палатаси Ҳукумат ва тегишли давлат органларига қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича 57 та тавсия ва топшириқ юборди. Давлат раҳбарига иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича режали текширувлар бориши тўғрисида ҳам ахборот берилди. Шунингдек, Астана шаҳрида бўлиб ўтган Осиё олий аудит органлари ташкилоти Бошқарув кенгашининг 63-йиғилиши натижалари тақдим этилди. Унда 19 мамлакат вакиллари иштирок этди. Бундай форматдаги тадбир Қозоғистонда биринчи марта ўтказилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

