Сеулда «Марказий Осиё-Корея Республикаси» биринчи саммити бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Корея Республикаси Президентлари иштирок этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу саммитни «тарихий воқеа» деб атади. Корея томони ташаббуси билан 20 йил аввал бошланган минтақа мамлакатлари ва Корея ўртасидаги мулоқот бугунги кунда олий сиёсий даражага кўтарилди. Давлат раҳбари савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика соҳаларида, шунингдек, рақамлаштириш ва муҳим материаллар борасида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш имконини кўрмоқда. Саммитда Қосим-Жўмарт Тўқаев «Марказий Осиё-Корея» саноат ва технологик тараққиёт ҳамкорлигини йўлга қўйиш ташаббуси билан чиқди. Унинг доирасида мамлакатлар қўшма лойиҳалар портфелини шакллантира олади. Асосий йўналишлар: ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологиялар трансфери, минтақавий кооперация ва тайёр маҳсулот экспорти бўлиши лозим. Бундан ташқари, Қозоғистон Президенти давлатлар орасида ёшларга мўлжалланган, таълим ва маданий алмашинув дастурини ишга туширишга чақирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

