«Сунъий интеллект технологиялари ўта тез ривожланиши туфайли жаҳон иқтисодиёти туб ўзгаришлар арафасида турибди». Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ушбу сўзлари «Адолатли жамиятга – ҳақиқат сўзлари» тўпламига киритилган. 300 саҳифали тўпламда Давлат раҳбарининг 30 йиллик фаолиятидаги нутқларидан иқтибослар жамланган. Китоб адолат, қонун ва тартиб, илм-фан, маданият, ёшлар ҳамда рақамлаштириш масалаларига бағишланган 21 бўлимдан иборат. Президент устувор йўналишларидан бири сифатида кўрсатилган рақамли технологияларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қозоғистон сунъий идрок инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Марказий Осиёда пешқадам. Ушбу йўналиш давлат томонидан қўллаб-қувватланиб, катта сармоя киритилмоқда.
Шамил Ибрагимов, MIT фаровонлик ва тадбиркорлик марказининг тадқиқот бўйича директори, АҚШ:
- «MIT»да «Silk Road Innovation Hub» каби маҳаллий ҳамкорлар билан бирга ўтказилган тадқиқот тақдим этилди. Унга кўра, биз Қозоғистон сунъий интеллект инфратузилмасига сармоя киритиш бўйича Марказий Осиёда энг илғор эканлигини кўрамиз. Биз кучли сиёсий ирода мавжудлигини кузатмоқдамиз, бу куч катта молиявий харажатлар, инфратузилмага инвестициялар билан қўллаб-қувватланмоқда.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

