Сайловчилар рўйхатини онлайн текшириш имкони бор

Сайловчилар рўйхатини онлайн текшириш имкони бор

Сайловчилар рўйхатини онлайн текшириш имкони бор. Қозоғистонликлар 23 август куни бўлиб ўтадиган Қурултой сайловларига қадар қайси сайлов участкасида овоз беришини олдиндан аниқлаб олиши мумкин. Мамлакатда тегишли маълумотлар киритилган электрон хизматлар ишга туширилди. Текшириш учун сайтлардан бирига кирасиз, минтақангизни танлайсиз ва СТИРни киритиш кифоя. Тизим дарҳол участка рақами ва манзилини кўрсатади. «eGov Mobile» иловасининг "Оммабоп хизматлар" бўлимида ёки махсус QR-кодлардан бири орқали ҳам маълумот олиш мумкин. Рўйхатда бўлмасангиз, аниқлик киритиш учун яшаш жойингиздаги участка сайлов комиссиясига шахсан мурожаат қилишингиз зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси.