Рақамлаштириш ва СИ таълим тизимини ўзгартирмоқда

Рақамлаштириш ва СИ таълим тизимини ўзгартирмоқда

Сунъий интеллект, рақамлаштириш ва илм-фан ривожи таълим тизимини ўзгартирмоқда. Бу йўналишлар Президент Мактубида ҳам асосий йўналишлар сифатида қайд этилган. Бугунги кунда ўқув жараёнига замонавий технологиялар жорий этиш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш, янги авлод мутахассисларини тайёрлаш ўта муҳим. Бу ўзгаришларда педагогика университетларининг алоҳида ўрни бор. Айнан шу ерда мактаб таълими сифатига таъсир кўрсатадиган бўлажак ўқитувчилар тайёрланади. Замонавий таълим тизимига ҳар бир боланинг салоҳиятини юзага чиқара оладиган, унинг қобилиятлари ва ўзига хослигини ҳисобга оладиган педагоглар керак.

Бўлат Тлеп, Абай номли Қозоғистон Миллий педагогика университети ректори:

– Президентимиз Мактубида инклюзив таълимни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Сўнгги йилларда кўпроқ болалар таълим олишда алоҳида ёрдамга муҳтожлигини кўрмоқдамиз. Ва бу нафақат давлат, балки биз, университетлар учун ҳам жиддий чорлов. Ҳар бир боланинг ўқиши, сифатли билим олиши, ўз қобилиятларини ривожлантириши ҳамда келажакда малакали мутахассис бўлиб етишиши учун шароит яратиш муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.