Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев "Байтерек" холдинги бошқаруви раиси Рустам Қарагўйшинни қабул қилди. Давлат раҳбарига иш натижалари ва берилган топшириқлар ижроси бўйича ҳисобот берилди. Холдингнинг инвестиция ва кредит портфели 14 триллион тенгедан ошди. Бу кўрсаткич жорий йилда 16 ярим триллион тенгегача ўсади. Йиллик соф фойда 400 миллиард тенгедан ошди. "Байтерек" кўмагида 2025 йилда 77 та йирик лойиҳа ва 27 мингтадан зиёд кичик ва ўрта бизнес ташаббуслари молиялаштирилди, 130 тадан зиёд экспортчи ва 7 мингта қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси қўллаб-қувватланди. Президентга янги узоқ муддатли ривожланиш стратегияси тақдим этилди, импорт ўрнини босиш, экспорт ва инфратузилма соҳаларида 26 та инвестициявий лойиҳа тайёрланаётгани маълум қилинди. Қабул якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, узоқ муддатли инвестицияларни жалб этиш ва фуқаролар учун уй-жой харид қилиш имкониятларини ошириш бўйича топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

