Қозоғистонликларнинг 70 фоиздан кўпроғи Қурултой депутатлари сайловида иштирок этишни фуқаролик бурчи деб билади. Евроосиё интеграцияси институти тадқиқоти натижалари шундан далолат беради. Шахсий суҳбатлар давомида Қозоғистоннинг 17 та вилояти, Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарларидан 4 минг кишининг фикри ўрганилди. Фикр билдирганларнинг аксарияти Қозоғистонда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Сайловга қизиқиш юқорилигича қоляпти. Респондентларнинг 68 фоизи ижобий ўзгаришларни Қурултой билан боғлайди. 43 фоиздан зиёди сайланган депутатлар фуқаролар манфаатларини самарали ҳимоя қилишига ишонади. Тадқиқот электорал фаолликнинг ўсаётганини, ҳокимиятнинг очиқлиги, иқтисодий ривожланиш ва мамлакат ҳаётидаги реал ўзгаришларга бўлган жамоатчилик талаби юқорилигини кўрсатди. Респондентларнинг 78 фоиздан ортиғи сайлов ва референдумларда мунтазам равишда овоз беришда иштирок этишини маълум қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

