Сунъий идрок қозоғистонлик шифокорларга юрак касалликларини эрта босқичда аниқлашга ёрдам беради. «Astana IT University» талабалари «CardioScan» тизимини ишлаб чиқди. У ЭКГни таҳлил қилади ҳамда юрак-қон томир касалликлари белгиларини аниқлашга кўмаклашади. Технология 33 мингдан зиёд тасвирлар асосида ўқитилган сунъий интеллект моделига асосланган. У текширув натижалари, илгари ўтказилган тадқиқотлар фотосуратларини таҳлил қилиб, ҳисобот ёзади. Тизим юрак ҳолатини прогноз қилиш учун мўлжалланган, у тиббий ташхис бермайди. Ҳозир жамоа таҳлил аниқлигини ошириш ва қўшимча маълумотлар орқали тизим имкониятларини кенгайтириш мақсадида майдончани такомиллаштиряпти.
Артём Пинигин, «Astana It University» талабаси:
- Ушбу лойиҳани ишлаб чиқишда Шимолий Қозоғистон кардиология марказидан ёрдам олдик. Соҳа жарроҳлари кўмаклашди. «Astana IT University» моделимизни яхшилаш учун имкон қадар кўпроқ маълумотлар тўплаш мақсадида илғор клиникаларга киришга ёрдам беради, кўпроқ беморлар билан ишлаш аниқликни оширади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

