Қозоғистонлик бастакор Ахмет Жубановнинг мусиқаси жаҳон стриминг платформаларига чиқди. Буюк бастакорнинг скрипка ва фортепиано учун ёзилган асарларининг тўлиқ тўплами альбом сифатида нашр этилди. Асарлар Аҳмет Жубановнинг чевараси, скрипкачи Жангир Жубанов ҳамда пианиночи Ерназар Ғимарат ижросида, замонавий сифатда ёзилди. Альбом қозоқ профессионал мусиқа санъатига асос солган бастакор меросини қайта тиклашга қаратилган кенг кўламли ишларнинг дебочаси. Лойиҳа Ахмет Жубанов таваллудининг 120 йиллигига бағишланди.
Жангир Жубанов, А. Жубановнинг чевараси, скрипкачи:
- Замонавий технологиялар, стриминг платформалари миллий анъаналарни намойиш этиш имконини беради. Масалан, мен Ахмет Қуанович Жубановнинг "Оқ каптар" қўшиғини ёзиб олдим. Бу қўшиқни кўпчилик «халқ қўшиғи», деб ўйлайди. Менимча, қўшиқнинг муаллифи тилга олинса, кейин ижро этилса. Чунки тингловчиларга кўпроқ қувонч бағишлаш муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

