Қозоғистонда сув захираларининг рақамли харитаси яратилди

Қозоғистонда сув захираларининг рақамли харитаси яратилди

Қозоғистонда 2030 йилгача 42 та янги сув омбори қуриш, 37 та мавжуд сув омборини реконструкция қилиш режалаштирилган. Давлат раҳбарининг топшириқлари доирасида сув хўжалиги соҳасини кенг кўламли модернизация қилиш давом этмоқда. 4 йилда 14,5 минг километр ирригация канали янгиланади. Шу билан бирга, сув тежовчи технологиялар жорий этиляпти, тошқин ва прогноз қилиш, илмий база такомиллаштириляпти. Соҳани рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, Сув захиралари миллий ахборот тизими рақамли трансформациянинг асосини ташкил этади. У сув объектлари, сув хўжалиги инфратузилмаси, сувдан фойдаланувчилар ва ер ости сувлари тўғрисидаги маълумотларни бирлаштиради, ягона ахборот базасини шакллантиради. Унга 23 мингта сув иншооти тўғрисидаги маълумотлар киритилган. Автоматлаштириш суғориш тармоқларини ҳам қамраб олади. Жанубий минтақаларда умумий узунлиги 857 километр бўлган 103 та каналда тегишли ишлар бошланди.

Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:

- Давлат раҳбарининг топшириқларини амалга ошириш жараёни стратегик меъёрий-ҳуқуқий базадан инфратузилмани кенг кўламли модернизация қилиш ва сув захираларини бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этишга ўтди. Бу босқичнинг асосий вазифаси - кўрсаткичлар режасида кўрсатилган объектларни ўз вақтида бунёд этиш, ва мамлакатнинг сув хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёти ва аҳолиси учун барқарор амалий самара олишдан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси.