Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, қирол Филипп ва қиролича Матильда икки давлат ректорлари форумида иштирок этди. Асосий мавзу - сунъий интеллектнинг таълим ҳамда илмий тадқиқотларга таъсири. Қозоғистон билан Бельгия университетлари ректорлари янги технологиялар ва машинали ўқитишни қўллаш, қўшма тадқиқотлар билан бирга академик алмашинувни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Мамлакатимизнинг Европа ва Осиё ўртасидаги илмий алоқаларни мустаҳкамловчи хаб сифатидаги имкониятларига эътибор қаратилди. Форум якунида Қозоғистон билан Бельгия университетлари қатор битим ва меморандумлар имзолади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

