Қозоғистон ортопедиясида
роботлаштирилган технологиялар ва сунъий интеллект тобора фаол қўлланилмоқда.
Президент ишлари бошқармаси Тиббиёт маркази шифохонасида йил бошидан буён
«Mako» тизими ёрдамида тизза ва тос-сон
бўғимларини алмаштириш бўйича 50 тага яқин
операция ўтказилди. Тизим бемор анатомиясини ҳисобга олган ҳолда амалиётни моделлаштириш имконини беради. Муолажадан олдин компьютер
томографияси ўтказилади, бўғимнинг индивидуал 3D модели яратилади. Сўнгра
маълумотлар таҳлил қилинади ва автоматик равишда имплант параметрлари
ҳисобланади. Жарроҳ шулар асосида келгуси қадамларни режалаштиради. Аммо робот шифокор ўрнини босмайди, қарор қабул қилиш мутахассиснинг зиммасида. Бундай ёндашув эндопротезлашни беморга мослаш ва атрофдаги тўқималарнинг жароҳатланишини
камайтириш имконини беради.
Ануарбек Кулчаров, Қозоғистон Республикаси Президенти Иш бошқармаси Тиббиёт маркази травматолог-ортапед врачи:
- Бу усулнинг
афзаллиги нимада? Унда кесиш, арралаш зарур қисмлар миллиметргача аниқлик берилади,
робот ҳисоблаганидек, ўта нозик
ҳаракатлар билан имплант
ўрнатилади. Лекин бу
жараёнда инсон ҳам иштирок этади: у
маълумотларни заруратга кўра
тўғрилайди,
арралаш ва имплантни ўрнатиш пайтида назорат қилади. Ушбу технология ёрдамида имплантни аниқ геометрик тартибда
ўрнатамиз.
Роботлаштирилган жарроҳлик
қўлланилишининг яна бир натижаси - тикланиш даври қисқаради. Мутахассисларга кўра, бундай амалиётдан кейин тикланиш даври аввалги
олти ойдан бир-уч ойгача қисқаради. Бунда фаоллаштириш аралашувдан сўнг деярли дарҳол бошланади. Беморлар
амалиётдан кейинги дастлабки кунлардан бошлаб ҳаракатлана бошлайди.
Гульнар Шаяхметова,
бемор:
- Бугун тикланишнинг иккинчи куни, реабилитация кетяпти. Дарҳол оёққа туриб кетаман, деб
ўйламаганман. Ҳаммаси яхши. Ажойиб шифохона, ходимлари аъло, мунтазам
эътибордаман. Травматологлар, тиббиётчилар ажойиб.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

