Қозоғистон маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватламоқда. Мақсад – ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини ошириш. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра, Ҳукумат янги корхоналарни ташкил этиш, саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича мажмуавий чора-тадбирларни амалга оширяпти. Ички ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Корхоналар ривожланишнинг барча босқичлари - имтиёзли молиялаштиришдан йирик харидлар топишгача бўлган жараёнларда ёрдам олади. 2026 йилнинг олти ойида "Самруқ-Қазина" маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан умумий қиймати 600 миллиард тенгега тенг 4 мингта шартнома тузди. "Даму" жамғармаси фоиз ставкаларини субсидиялайди, кредитлар бўйича кафолат беради. "Ўрлеу" дастури корхоналарга ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янги қувватларни ишга туширишда ёрдамлашади. 2024 йилдан буён умумий қиймати 2 триллион тенгедан кўпроқ бўлган 10 мингтадан зиёд саноат лойиҳасига давлат ёрдами берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

